Ўзбекистонлик футболчи фаолиятини Россияда давом эттирадиган бўлди

Сақлаш
14:16 / 24.02.2023 1771 0

«Насаф» футболчиси Ҳусайн Норчаев Россиянинг «Алания» клуби билан шартнома имзолади. Бу ҳақида клуб матбуот хизмати хабар қилди.


«Клубнинг ёш, умидли ҳужумчиси Россиянинг «Алания» жамоасига трансфер қилинди. «Насаф» футбол клуби раҳбарияти, мураббийлари ҳамда жамоамизнинг севимли мухлислари номидан Ҳусайн Норчаевга келгусидаги фаолиятида омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!», дейилади клуб хабарида.


Маълумотларга кўра, трансфер 470 минг евро эвазига амалга оширилган. Норчаевнинг тахминий нархи эса 900 минг еврога баҳоланган.

 

Ҳусайн Норчаев «Насаф» футбол мактаби тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2019 йилдан буён бош жамоа таркибида эди. Норчаев «Насаф» таркибида Суперлиганинг бир марта кумуш ва бир марта бронза медалларини, икки бор Ўзбекистон Кубогини қўлга киритган. 2021 йилда ОФК кубогида тўпурарга айланган. Эслатиб ўтамиз, Қарши клуби куни кеча ОЧЛ-2022 турнири нимчорак финалида «Аш-Шабоб»га мағлуб (0:2) бўлиб турнирни тарк этганди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//