Жамият
22 февраль куни ижтимоий тармоқларда Россиядан Ўзбекистонга келаётган автобус ЙТҲга учрагани ҳақида хабар тарқалди. Транспорт вазирлиги йўловчилар орасида Ўзбекистон фуқаролари бўлмаганини маълум қилди.
Россиянинг Оренбург вилоятида Оренбург-Қозон трассасида йўловчи автобуси ҳайдовчиси ҳаракат вақтида бошқарувни йўқотиши оқибатида ариққа ағдарилиб кетган. Автобус салонида 29 нафар йўловчи бўлган, улардан 4 нафари — болалар. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлганлар йўқ.
Мазкур автобус Қозоғистонда рўйхатга олинган бўлиб, буюртма асосида Кострома-Чимкент йўналиши бўйича йўловчиларни олиб кетаётган бўлган. Йўловчилар тез ёрдам ходимлари томонидан тиббий кўрикдан ўтказилган. Шундан сўнг бошқа автобусда ҳаракатланишни давом эттирган.
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77830
Жамият
56762
Жамият
55995
Жамият
51052
Жамият
//
Изоҳ йўқ