Илм-фан
22 февраль куни Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова Ислом Тараққиёт Банки Марказий Осиё минтақавий ваколатхонаси таълим шўбаси раҳбари Муҳаммад Мирзаи Каҳаги, Таълим учун глобал ҳамкорлик (GPE) ташкилотининг ҳудудий раҳбари Лина Бенете ҳамда УНИCЭФ ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Маммедзаде билан учрашди.
Учрашув давомида томонлар Ислом тараққиёт банки томонидан ажратилиши режалаштирилаётган маблағдан фойдаланишда асосий вазифалар ҳамда режаларни белгилаб олди.
Музокаралар натижасига кўра, Ислом тараққиёт банки томонидан таъмирталаб мактабларда таъмир ишларини амалга ошириш, янги мактаблар ва спортзаллар қуришга маблағ ажратилишига келишиб олинди.
Мазкур соҳа учун GPE томонидан ҳам қўшимча маблағ ажратилиши кўзда тутилган.
Маълумот учун, ҳозирги кунда юртимизда фаолият кўрсатаётган 10104 та мактаблар жами 5,2 миллион ўқувчи ўрнига эга бўлсада, амалда ушбу мактабларда 6,3 миллион ўқувчи таҳсил олмоқда. Таъмирталаб мактаблар сони эса 1250 тани ташкил этади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ