
Жамият
Канаданинг Arton Capital компанияси дунёнинг энг меҳмондўст давлатлари Welcoming Countries Rank-2023 рейтингини эълон қилди, деб ёзади Uznews нашри.
Қайд этилишича, рейтингдаги мамлакатларнинг тақсимланиши қанча фуқароларнинг мамлакатга визасиз (келгач виза олиш ёки электрон виза бериш орқали) кириши мумкинлигига асосланади.
Рейтингда 25-ўринни эгаллаб турган Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари орасида энг меҳмондўст давлатга айланган. 139 давлат фуқаролари мамлакатга визасиз режимда ташриф буюришлари мумкин.
Рўйхатда Тожикистон 49-ўринда (мамлакат 87 давлат фуқаролари учун визасиз ташрифлар учун очиқ), Қирғизистон 53-ўринда (80 та давлат), Қозоғистон эса 54-ўринда (77 давлат) жойлашган.
Туркманистон, Афғонистон ва Шимолий Корея каби давлатлар рейтингни якунлаб берган. Боиси бу давлатларга визасиз кириш кўзда тутилмаган.
Рейтингнинг юқори қисмидан бир-йўла 22 давлат ўрин эгаллаган, уларнинг аксарияти Африка қитъасида жойлашган (Нигерия, Эфиопия, Габон, Руанда, Жибути ва бошқалар). Шунингдек, Малдив, Камбоджа ва Комор ороллари ҳам етакчилар орасида қайд этилган. Ушбу мамлакатларнинг ҳар бирига 198 давлат фуқаролари визасиз ташриф буюриши мумкин.
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ