Жамият
Тошкент шаҳар Юнусобод тумани «Буюк Турон» маҳалласидаги (Олой бозори орқасидаги) кўчаларнинг бирига Усмон Носир номи берилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг VI-77−30−14−0-K/23-сонли қарори билан Юнусобод тумани «Буюк Турон» маҳалласидаги Амир Темур 1-тор кўчаси Усмон Носир кўчаси деб қайта номланди. Шунингдек, ушбу кўчага туташ номсиз кўчага Усмон Носир 1-тор кўчаси номи берилди.
Хабарда бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 февралдаги «Оташин шоир, таржимон ва драматург Усмон Носир таваллудининг 110 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида»ги қарори тегишли бандининг ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилгани қўшимча қилинган.
Илм-фан
Жамият
Маданият
Илм-фан
Жамият
Жамият
77541
Жамият
56611
Жамият
55809
Жамият
50880
Жамият
//
Изоҳ йўқ