Тошкентда ҳомиладор хотинини бўғиб ўлдирган эркак 18 йилга қамалди

Сақлаш
19:40 / 23.02.2023 889 0

Тошкент шаҳри Чилонзор тумани 20 мавзеда яшовчи фуқаро ўз аёлини бўғиб ўлдирди. Бу ҳақида Миллий телеканалининг Миллар дастурида хабар қилинди.

 

Қайд этилишича, ҳолат 2022 йил октябрь ойида содир бўлган. Судланувчининг маълум қилишича, у чиқиндихонада ишлаб келган ва жанжалга сабаб аёли унга ўша жойда ишлашини айтиб ҳақорат қилгани сабаб бўлган. Марҳуманинг онасининг айтишича, туғилажак фарзандлар қиз фарзанд бўлгани сабаб жанжал келиб чиққан. У 15 октябрь куни фарзандли бўлиши керак бўлган, 12 октябрь куни вафот етган.

 

Судланувчининг айтишича, аёлни бўғганидан сўнг ҳушидан кетди деб ўйлаган. У ўзини бошқара олмагани, фақатгина жанжалгача бўлган ҳолатни эслай олишини маълум қилган. Аёл ўз вақтида шифохонага олиб борилмагани сабаб болаларни ҳам асраб қолиш имкони бўлмаган.

 

Судланувчи Жиноят кодекси 97-моддаси 2-қисми «б» бандида (Ҳомиладорлиги айбдорга аён бўлган аёлни қасддан ўлдириш) назарда тутилган жиноятни содир етганликда айбланиб, 18 йил муддатга озодликдан маҳрум етилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//