Жамият
23 февраль куни эрта тонгда — Тошкент вақти билан 5:37 да Тожикистонда 5,8 магнитудали зилзила содир бўлди. Унинг эпицентри Тоғли Бадахшон мухтор вилоятининг Мурғоб тумани ҳудудига тўғри келди.
Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази маълумотларига кўра, ер силкинишлари Ўзбекистоннинг деярли барча ҳудудларида сезилган.
Чуқурлик 147 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 435 км жануби-шарқда.
Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
Марказ, шунингдек, ерости силкинишлари Хоразмда 2−3 балл ва Қорақалпоғистонда 2−3 балли бўлганини билдирганди, бироқ кейинчалик бу вилоятлар хабардан олиб ташланди.
Биринчи зилзиладан кейин Тожикистонда яна қатор ер силкинишлари содир бўлди: соат 05:55 да — 4,7 магнитудали (чуқурлиги — 136 км), 06:06 да — 4,2 (15 км), 06:35 да — 4,5 (167 км), 07:07 да — 4,2 (190 км), 07:18 да — 4,5 (135 км).
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77830
Жамият
56762
Жамият
55995
Жамият
51052
Жамият
//
Изоҳ йўқ