Фарғонада мактаб ўқувчилари фаррош аёлни туғилган куни билан табриклагани акс этган видео олқишларга сазовор бўлди

Сақлаш
21:11 / 22.02.2023 1142 0

Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги мактаблардан бирида ўқувчилар фаррош аёлни кутилмаганда таваллуд куни билан табриклади. Ушбу жараён акс этган видео ижтимоий тармоқларда фойдаланувчилар томонидан илиқ кутиб олинди.

 

Видеода ўқитувчилардан бири ўқувчиларни Бобур таваллудига бағишланган тадбирга тайёрлаётган вақтда фаррош ўз ишини бажараётганини ва кутилмаганда ҳамма ўрнидан туриб, қарсаклар билан аёлни табриклаганини кўриш мумкин.

 

«Бугунги туғилган кунингиз билан сизни табриклаймиз. Устозлар ва ўқувчилар номидан муборакбод этамиз, тан-жонингиз соғ бўлсин, доимо биргаликда ишлаб юриш насиб этсин», — деган устозлардан бири.

 

Ўқувчилардан бири табриклаш билан бир қаторда аёлга меҳнати учун раҳмат айтган. Видеога олаётган эркак эса ўқувчиларни эндиликда озодаликка риоя этишга чақирган.

 

Видео остида қолдирилган изоҳларда аксарият фойдаланувчилар ташкилотчи ва ўқувчиларни олқишлаб, уларга раҳмат айтган.

 

Хусусан, Шуҳрат Одилов исмли фойдаланувчи шундай ёзади: «Шу ишни ташкиллаштириб, болалар билан биргаликда тайёргарлик кўрган ҳаммадан Аллоҳ рози бўлсин». Насиба Дўстмуродова «инсоннинг қадр-қиймати мана шундай кунларда билиниши» айтган бўлса, Дилноза Аҳмедова видеони кўриб, «кўзига ёш келгани»ни билдирган. Шароф Нўшаров ва Илҳом Роҳатов эса фаррошларнинг маошини ошириш кераклиги ҳақида фикр билдирган.

 

Қуйида яна бир қанча изоҳлар келтирилади:

 

Феруза Қозоқова: «Мана бундай бўлади инсонни қадрлаш, офарин».

 

Дилсўз Ботиралиева: «Ажойиб шу инсонлар бор, мактабимиз озода. Умрлари узоқ бўлсин».

 

Азамат Маҳмудов: «Баракалла, ҳамма мактабларга ўрнак бўлсин. Бошқа мактабларда ҳам фаррошлар ҳурмат қилинсин».

 

Фурқат Қорабоев: «Илоҳим умрлари зиёда бўлсин. Болажонларга тарбиявий соатнинг зўри бўлибди».

 

Муборак Ҳамидова: «Агар шу фаррош аёлларимиз бўлмаса, ҳамма жойларимиз ифлосланиб кетади. Шу инсонлар бор, ҳамма иш жойимиз покиза, тоза. Тасанно».

 

Фотима Адилова: «Роса чиройли иш бўлибди. Инсон меҳнати билан улуғ. Атрофимиздагилар бунинг қадрига етишса, бундан ортиқ бахт бўлмаса керак».

 

Замира Қаландарова: «Зўр бўлибди. Болалар меҳр-оқибатга, ҳурмат-иззатга ўрганади. Янада эътиборлироқ бўлишади».

 

София Зокирова: «Ташкилотчиларга «респект». Барча ўқитувчи ва ўқувчиларга раҳмат. Охирги вақтларда кўрган энг яхши нарсам шу бўлди».

 

Видеони кўриш.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//