Жамият
Университет талабаси 75 миллион сўмдан ортиқ пулларни ўғирлади, деб хабар бермоқда Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази.
Қайд этилишича, Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида яшовчи М.Ш. ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахс унинг банк картасидан 75.700.000 сўм пулни ечиб олганини билдиради.
Шунингдек, у номаълум шахсга нисбатан қонуний чора кўришни ва пулларни қайтаришда ёрдам сўраган. Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлар давомида, ушбу жиноят Термиз давлат университетининг 4-курс талабаси, 1997 йилда туғилган М.А томонидан содир этилгани аниқланди.
М.А. ушбу жиноий режасини банк филиалларидан бирида амалиёт ўтаётган вақтида тузгани маълум қилиб, банк тизими орқали нотаниш шахс номидаги банк картасини фаоллаштиргани ва жабрланувчига қўнғироқ қилиб банк ходими эканлигини билдириб, смс-хабарномани қўлга киритган ҳамда мавжуд бўлган барча пулларни номаълум шахс номига расмийлаштирилган банк картасига ўтказиб олиб, турли банкоматлар орқали пулларини ечиб олганини билдирган.
М.А.га нисбатан Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Агар унинг айби тасдиқланса, фуқаро БҲМнинг 300 бараваригача миқдорда жарима тўлаши ёки 3−5 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкинлиги айтилмоқда.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ