Илм-фан
Жорий йилнинг 21 февраль куни UNESCO табиий фанлар соҳасидаги тадқиқотлар учун UNESCO–Экваториал Гвинея халқаро мукофотининг тўрт нафар лауреатини эълон қилди.
Мазкур нуфузли мукофотга Олий таълим, фан ва инновациялар вазири, биолог олим, академик Иброҳим Абдураҳмонов ҳам сазовор бўлди.
Миср, Хитой, Литва ва Ўзбекистондан тўрт нафар лауреат жорий йилнинг 10 март куни Экваториал Гвинеянинг Жиблоҳо шаҳрида бўлиб ўтадиган маросимда ушбу нуфузли мукофот билан тақдирланади. Уларнинг тадқиқотлари озиқ-овқат хавфсизлиги, пахта навларини такомиллаштириш, вакциналарни ишлаб чиқиш ва оғир генетик касалликларни даволашнинг инновацион усулларига қаратилган.
Ғолиблар ҳакамлар ҳайъати томонидан мукофот низомига мувофиқ инсон ҳаёти сифатини яхшилашга қўшган ҳиссасини инобатга олган ҳолда аниқланди. Шунингдек, ҳакамлар ҳайъати бир овоздан UNESCO Бош директорига 2023 йилги мукофотни 4 нафар номзодлар ўртасида тақсимлашни тавсия қилди.
Иброҳим Абдураҳмонов ғўзанинг касалликларга чидамлилиги, тола сифати ва ҳосилдорлиги каби фойдали хусусиятларини аниқлаш мақсадида ишлатиладиган молекуляр маркерларни ишлаб чиққани учун мазкур нуфузли мукофотга лойиқ деб топилди. Ушбу маркерлар селекционерларга фойдали хусусиятларга эга ўсимликларни тез ва самарали аниқлаш ҳамда танлаб олиш имконини беради.
Академик Абдураҳмонов 2012 йилда Ўзбекистон Геномика ва биоинформатика марказини ташкил етиб, унга раҳбарлик қилган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ