Жамият
Тошкент метрополитенида савдо майдончалари қайта очилади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Қайд этилишича, бу каби савдо майдончалари тажриба тариқасида “Новза” метро станциясининг пиёдалар ўтиш йўлларида ташкил этилади. Шунингдек, ер ости ва ер усти метро бекатларидаги савдо ва хизмат кўрсатиш майдончалари тадбиркорларга электрон аукцион шартларида ижарага берилади.
Ушбу тизим Президентнинг 2022 йил 2 февралдаги “Тошкент шаҳар жамоат транспорти тизимини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгилаб қўйилган. У жамоат транспорти тизимини комплекс ривожлантириш, йўловчиларга сифатли ва хавфсиз транспорт хизматларини кўрсатиш каби вазифаларни ўз ичига олади.
Қайд этиш мумкин, ўтган йиллар давомида Тошкент метрополитен ҳаракат таркибини янгилаш мақсадида тўққизта янги тўрт вагонли метро поездлари харид қилинган ҳамда 23 та тўрт вагондан иборат метро поездлари капитал таъмирланган.
Иқтисод
Жамият
Иқтисод
Сиёсат
Жамият
77603
Жамият
56653
Жамият
55855
Жамият
50917
Жамият
//
Изоҳ йўқ