Турк футбол мухлислари Европа Конференциялар Лигаси ўйини вақтида ўзбекистонлик қутқарувчиларга миннатдорчилик билдирди

Сақлаш
21:38 / 17.02.2023 1388 0

Туркиялик футбол мухлислари маҳаллий «Трабзонспор» жамоасининг Европа Конференциялар Лигаси 1/16 финали доирасидаги «Базел»га қарши учрашуви (1:0) олдидан ўзига хос перформанс намойиш этди.

 

Мухлислар мамлакатнинг жанубий-шарқий ҳудудида юз берган зилзила оқибатини бартараф этишда қатнашаётган мамлакатлар вакилларига ўзига хос тарзда миннатдорлик билдирди. Учрашув бошланиши олдидан трибуналарда вайроналар остидан жажжи болакайни олиб чиқаётган халоскор тасвирланган баннер намойиш этилди. Халоскорнинг дубулғасида хорижий қутқарувчиларга ҳурмат белгиси сифатида Туркияга ёрдам қўлини чўзган давлатлар байроқлари тасвири туширилган. Улар орасида Ўзбекистон, Қозоғистон, Германия, Испания, Япония ва кўплаб бошқа давлатларни кўриш мумкин.

 

Бундан ташқари, мухлислар томонидан «Ҳар доим биргамиз. Яраларимизни бирга тузатамиз» ёзуви ҳам кўтарилди.

 

 

Қайд этиш керак, ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 100 нафардан зиёд қутқарувчилари ва бир қанча кўнгиллилар Туркияда қутқарув ишларини олиб бормоқда.

 

Маълумот учун, 6 февраль куни Туркия жануби-шарқида бирин-кетин 7,7 ва 7,6 магнитудали зилзилалар содир бўлди. Сўнгги маълумотларга кўра, табиий офат оқибатида 36 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлган, жароҳатланганлар сони эса 100 мингдан ошган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//