Маданият
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат байроғи тўғрисида”ги қонуни қабул қилинганлигига 30 йиллиги муносабати билан кеча, 15 ноябрь куни Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти ташаббуси билан Республика Маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорликда “МУҚАДДАСДИР ВАТАН БАЙРОҒИ” мавзусида маданий-маърифий тадбири ташкил этилди.
Тадбирни Давлат божхона қўмитаси Раисининг маслаҳатчиси Азизов Ҳабибулла Ғаниевич олиб борди. Таъкидланганидек, давлат байроғи бугунги Ўзбекистон ҳудудида қадимда мавжуд бўлган давлатлар билан тарихан боғлиқлигини англатади ҳамда республиканинг миллий-маданий анъаналарини ўзида мужассамлаштиради.
– Ер юзида икки юзи элликка яқин давлатлар бор ва албатта, ҳар бир давлатнинг ўз рамзлари, байроғи бор. Ҳар бир байроқ айрича ранг ва тимсолларга эга. Улар билан ёнма-ён балқиб турган байроғимиз ҳеч кимдан кам эмаслигимиз ва кам бўлмаслигимизни кўрсатиб туради, – деди Республика маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Ҳожиматов.
Тадбир давомида Давлат божхона қўмитасининг Божхона институт ходим ва курсантлари томонидан Ватанни мадҳ этувчи шеърий чиқишлар намойиш этилди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ