Жамият
Афғонистонда буюк шоир Алишер Навоий ёдгорлиги бузиб ташланган. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати ҳолат юзасидан Афғонистон томонидан боғланилганини маълум қилди.
Вазирлик матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов Ўзбекистон Афғонистонда Алишер Навоий ҳайкалига зарар етказилгани ҳақидаги хабарларни қайғу билан қабул қилганини билдирган.
«Афғонистонда буюк шоиримиз Алишер Навоий ёдгорликларига зарар етказилгани ҳақидаги хабарларни қайғу билан қабул қилдик. Ушбу масала юзасидан Афғонистон ҳукумати вакиллари билан боғландик. Уларнинг таъкидлашича, ушбу вандализм ҳолати қардош Ўзбекистон билан кўп асрлик дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш тарафдори бўлган ҳукумат расмий сиёсатини акс эттирмайди, номаълум шахсларнинг ўзбошимчалик ва ўйламасдан қилган ҳаракати натижаси бўлиб, умумий тарихий ва маданий меросимизга зарар етказади», — деб ёзади Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили.
Унинг қўшимча қилишича, Афғонистон ҳукумати вакиллари ёдгорликларни тиклаш ва умумий меросимизга ҳурмат билан муносабатда бўлиш чораларини кўришини маълум қилган.
Аввалроқ «Толибон» ҳаракати Афғонистоннинг Балх вилоятида ўрнатилган Алишер Навоий ёдгорлигини бузиб ташлагани тўғрисида хабарлар тарқалганди.
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
77361
Жамият
56496
Жамият
55698
Жамият
50747
Жамият
//
Изоҳ йўқ