Жамият
2023 йил 15 февраль куни Наманган туманида жойлашган чўян қуйиш цехидаги парогенератор (автолав) да пар босими ортиб кетиши туфайли портлаш содир бўлган.
Оқибатда, ушбу цехда ишлаётган 1 нафар ишчи тан жароҳати олган, 2 нафари ҳодиса жойида вафот этган.
Бош прокуратура матбуот котибининг маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми «а» банди (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда Наманган туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77830
Жамият
56763
Жамият
55995
Жамият
51052
Жамият
//
Изоҳ йўқ