Жамият
Ўзбекистон транспорт вазири «Ҳаво транспортида йўловчи ва багаж ташиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги буйруқни имзолади.
Ўзгартиришларга кўра, йўловчиларга қўл юкидан ташқари, ўзининг зарур эҳтиёжи учун керак бўладиган шахсий буюмларини ҳам ташишга рухсат берилади. Хусусан:
–портфель;
– аёллар сумкаси;
– ҳужжатлар учун жилд;
– соябон;
– ҳасса;
– устки кийим;
– гулдаста;
– парвозда ўқиш учун босма нашрларни;
– бола учун озиқа ва болалар йўл бешиги;
– ногиронлар аравачаси ва ногиронларнинг ҳаракатланиши учун мўлжалланган бошқа мосламалар.
Мазкур ҳужжат Давлат хавфсизлик хизмати, Рақамли технологиялар вазирлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва Узбекистан Аирwайс АЖ билан келишилган.
Сиёсат
Спорт
Жамият
Сиёсат
Спорт
Жамият
77754
Жамият
56725
Жамият
55947
Жамият
51011
Жамият
//
Изоҳ йўқ