Илм-фан
Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига асосан биринчи маротаба Ўзбекистон Миллий атласи яратилди. Бу ҳақда Кадастр агентлиги ахборот хизматига хабар берди.
Ўзбекистон Миллий атласи 416 та хариталарни ўзида жамлаган 2 жилддан иборат бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг барча соҳаларини картографик ва матнли кўринишда тавсифловчи фундаментал илмий-маълумотнома асари ҳисобланади.
Атласда Республикамизнинг «Табиий-географик ўрни ва умумий хусусиятлари», «Табиий шароити ва табиий ресурслари», «Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси», «Аҳолиси», «Ижтимоий» ва «Иқтисодиёт соҳалари» ҳамда «Тарихи» акс эттирилган.
Миллий атлас, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ва «Картография» давлат илмий-ишлаб чиқариш корхонасининг 100 дан ортиқ мутахассислари, Фанлар академиясининг етук олимлари, вазирлик ва идораларнинг вакиллари ҳамда олий таълим ва бошқа илмий мақомга эга бўлган ташкилотлардан жалб этилган экспертлар ҳамкорлигида яратилди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
1 Изоҳ
Давлетова Наргиза Алланазаровна
12:01 / 01.01.1970
Juda ajoyoib bo'libdi hamma uchun juda kerakli ish qilinibdi hammaga katta rahmat