Фарғона водийсида газ «заправка»лари босқичма-босқич очилиш мумкин

Сақлаш
15:35 / 16.02.2023 480 0

Кўрилаётган чоралар натижасида ҳафта охирларига бориб водий вилоятларидаги газ қувурларида табиий газ босимининг кўтарилиб бориши кутилмоқда, дея хабар берди Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

 

Шу боис, маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) газ босимининг кўтарилишига қараб, уларнинг фаолияти босқичма-босқич тикланиши режалаштирилмоқда.

 

Газ босими пасайган кунларда биринчи навбатда аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини электр энергияси ва табиий газ билан бир маромда таъминлаш зарур ҳисобланганлиги сабабли АГТКШлар фаолиятига мажбурий чекловлар киритилганди.

 

«Қувурларда газ босимини бир меъёрга келтириш ва ушбу меъёрни сақлаб туриш учун АГТКШлари қисқа вақт оралиғида режа-график асосида фаолият юритиб боради», — дейилади вазирлик хабарида.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//