Жамият
Бош прокурорнинг ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш соҳасида қонунчиликка риоя этилиши ва унинг ижроси устидан назоратни амалга оширишга масъул бўлган ўринбосари лавозими киритиляпти.
Белгиланишича, бош прокурор ўринбосари:
–Ўзенергоинспекция зиммасига юкланган вазифа ва функцияларни бажаришга амалий ёрдам кўрсатади;
–Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти фаолиятини мувофиқлаштиради.
Бош прокуратура икки ҳафта муддатда ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини самарали ташкил этиш бўйича таклифларни Ўзбекистон президенти администрациясига киритади.
Ўзенергоинспекция ва унинг ҳудудий бошқармалари фаолиятини қарор билан белгиланган устувор йўналишлар асосида янада такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни самарали амалга ошириш масъулияти шахсан энергетика вазири Ж.Мирзамаҳмудов ва бош прокурор ўринбосари зиммасига юкланди.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77693
Жамият
56695
Жамият
55916
Жамият
50967
Жамият
//
Изоҳ йўқ