Жамият
Тошкентда чиқиндиларни йиғиш ва йўқ қилиш билан шуғулланувчи «Махсустранс» ишлаб чиқариш бошқармасига Камолиддин Набиев қайта вақтинча бошлиқ этиб тайинланди. У 2018 йилда корхона директорлиги лавозимидан олинганди.
Шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов ташкилотнинг шу вақтгача ишлаган раҳбари Абдужамил Абдуваҳобовни ўз аризасига кўра ишдан олди. Энди улар унитар корхонанинг балансидаги моддий бойликларни хатловдан ўтказиб, қабул қилиб олади.
8 февраль куни давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев йиғилишда Тошкентда йилига 700 минг тонна чиқинди ҳосил бўлиши, лекин бугунги кунда бор-йўғи 18 фоизи қайта ишланаётганини айтганди. Бундан ташқари, чиқиндиларни саралаб йиғиш бўйича қилинаётган ишлар ҳам мутлақо қониқарсизлигини айтиб ўтганди. «Махсустранс» фаолиятини ислоҳ қилиш, унинг молиявий аҳволини яхшилаш зарурлигини таъкидлаганди.
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77830
Жамият
56763
Жамият
55995
Жамият
51052
Жамият
//
Изоҳ йўқ