Тошкент шаҳрида қанча аҳоли яшаётгани маълум қилинди

Сақлаш
19:49 / 15.02.2023 588 0

Тошкент шаҳрида доимий аҳоли сони 2023 йил 1 январь ҳолатига кўра 2 миллион 955 минг 700 кишини ташкил этмоқда. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар берди.

 

Қайд этилишича, аҳоли 2022 йилнинг январь-декабрь ойларида 93,3 минг кишига ёки 3,3 фоизга кўпайган. Шундан эркаклар 1 449 300 кишини ташкил қилса, аёллар 1 506 400 кишидир.

 

Туманлар кесимида доимий аҳоли сонининг тақсимланиши:

 

— Олмазор туманида 395,0 минг киши;

— Юнусобод туманида 366,9 минг киши;

— Шайхонтоҳур туманида 360,5 минг киши;

— Мирзо Улуғбек туманида 323,1 минг киши;

— Учтепа туманида 293,5 минг киши;

— Яшнобод туманида 289,4 минг киши;

— Чилонзор туманида 271,9 минг киши;

—Янгиҳаёт туманида 161,0 минг киши;

— Миробод туманида 149,5 минг киши;

— Сергели туманида 162,3 минг киши;

— Яккасарой туманида 126,9 минг киши;

— Бектемир туманида 55,7 минг киши.

 

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига республикамизнинг доимий аҳолиси 36 024 946 кишини ташкил этади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//