Жамият
ЙПХ инспекторлари томонидан пневматик қурол олиб юрган ҳайдовчи аниқланди.
2023 йил 12 февраль куни соат 01:30 ларда, Шайхонтоҳур туманига хизматга жалб қилинган ЙПХ инспекторлари кичик сержант Ж.Темиров, сафдор Қ.З.Зикировлар томонидан Лайлитуғон кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи 2002 йилда туғилган Н.Т. бошқарувидаги КИА русумли автомобиль тўхтатилган.
Ҳужжатлари текшириш давомида, ҳайдовчининг ўзини тутиши ЙПХ инспекторларида шубҳа уйғотган, холислар иштирокида ҳайдовчи кўздан кечирилганда қўл сумкаси ичидан пневматик қурол топилган.
Маълум қилинишича, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро ҳамда аниқланган пневматик қурол Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ га топширилган.
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77830
Жамият
56763
Жамият
55995
Жамият
51052
Жамият
//
Изоҳ йўқ