Жамият
Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилояти, Янгиобод туманининг Учтургон қишлоғида фуқаро томонидан бўрининг сўйилиши акс этган суратли хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан Табиат ресурслари вазирлиги расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, Жиззах вилояти бошқармаси экологик инспекцияси томонидан ҳолат бўйича ўрганиш олиб борилган. Ўрганишлар давомида Янгиобод тумани "Ҳавотоғ" ҚФЙнинг Учтургон қишлоғида яшовчи фуқаро Ж.З. томонидан бундан икки йил олдин ушбу ҳолат содир этилгани аниқланган.
“Ҳолат юзасидан фуқарога Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 90-моддаси, 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, БҲМнинг ўн баравари, яъни 3 млн. сўм миқдорида жарима қўлланилди”,– дейилади хабарда.
Шунингдек, фуқарога ҳайвонот дунёси давлат томонидан муҳофаза этилиши тўғрисида тушунтириш олиб борилган.
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
77694
Жамият
56695
Жамият
55916
Жамият
50967
Жамият
//
Изоҳ йўқ