Жамият
Ўзбекистонда доимий яшашга рухсатнома олиш учун чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланади.
Тегишли қарор лойиҳасига кўра, у чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга янада қулайлик яратиш мақсадида Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига Ўзбекистонда доимий яшашга рухсатнома олиш учун бевосита ўзи келиб мурожаат қилиш билан бир қаторда, давлат хизмати кўрсатишнинг электрон шакли, яъни онлайн тарзда Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали ариза юбориш имкониятини яратиш мақсадида ишлаб чиқилган.
Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилмоқда:
биринчидан, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Ўзбекистонда доимий яшашга рухсатнома олиш учун ваколатли давлат органига ЯИДХП орқали мурожаат қилиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг тартиб таомилларини белгилаш;
иккинчидан, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Ўзбекистонда доимий яшашга рухсатнома олиш учун ваколатли давлат органига ЯИДХП орқали ариза юбориш бўйича давлат хизмати кўрсатилишини таъминлаш учун зарур бўлган ахборот тизимларини ўзаро интеграция қилиш;
учинчидан, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Ўзбекистонда доимий яшашга рухсатнома олиш учун ЯИДХП орқали ариза юбориш бўйича давлат хизмати ваколатли орган томонидан қабул қилиш, кўриб чиқиш ва хабарнома юбориш идоралараро автоматлаштирилган тизим орқали амалга ошириш.
Билдирилишича, қарор лойиҳаси қабул қилиниши чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг вақтларини тежашга, уларга қулайлик яратишга яъни Ўзбекистонда доимий яшашга рухсатнома олиш учун ваколатли давлат органига ЯИДХП орқали ариза юбориш бўйича давлат хизматидан онлайн тарзда фойдаланиш имконияти яратилади.
Маданият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Маданият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ