Жамият
Туркиянинг Адияман шаҳрида зилзила пайтида Фамагуста шаҳрининг Кипр турклари волейбол жамоасидан 34 киши ҳалок бўлган.
Ҳалок бўлганларнинг жасадлари шаҳардаги меҳмонхона вайроналари остидан топилган, жамоанинг яна бир аъзосини қидириш давом этмоқда, дейилади хабарда.
Шунингдек, зилзила оқибатида қурбон бўлган Кипр турклари жами 47 кишига етди.
Эслатиб ўтамиз: 6 февралда Туркиянинг Қаҳрамонмараш вилоятида бирин-кетин икки марта 7,7 ва 7,6 магнитудали зилзила содир бўлди. Сўнгги маълумотларга кўра, ҳалокат сабабли Туркияда қурбон бўлганлар сони 29 минг 605 кишига етган. Зилзила Туркиянинг 10 та вилояти ҳамда Сурия ҳудудига катта талофат етказди.
Сиёсат
Спорт
Жамият
Сиёсат
Спорт
Жамият
77756
Жамият
56727
Жамият
55949
Жамият
51013
Жамият
//
Изоҳ йўқ