Жамият
Эрзин шаҳри Ҳатай вилоятининг вайронагарчилик бўлмаган ягона ҳудуди бўлди. Бунга шаҳар ҳокими Оккеш Элмасўғлининг қатъияти сабаб бўлгани айтилмоқда.
«Мен ҳатто 1 та бинонинг ҳам ноқонуний қурилишига рухсат бермадим. Улар мендан ғазабланишди, танқид қилишди ва ҳатто қўрқитишди ҳам. «Бу мамлакатда ҳалол бўлган битта сенми», деган гапларни эшитдим. Лекин ҳозир виждоним безовта қилмаяпти», — дейди Оккеш Элмасўғли.
Эрзин шаҳри ҳудудида бирорта ҳам бино қулаб тушмаган.
Сўнгги маълумотларга кўра, 6 февраль куни Туркия ва Сурияда эпицентри Газиантеп яқинида бўлган 7,8 магнитудали зилзила ва ундан кейинги афтершоклар қурбонлари сони 30 мингдан ошган. Туркияда 29 605 қурбон қайд этилган бўлса, Сурияда бу кўрсаткич 3575 кишига етган.
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77830
Жамият
56763
Жамият
55995
Жамият
51052
Жамият
//
Изоҳ йўқ