Маданият
Лувр музейида Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан «Ўзбекистон воҳаларининг мўъжизалари. Карвон йўллари чорраҳасида» кўргазмаси ташкил этилди. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, кўргазма доирасида Ўзбекистондан келтирилган музей ашёларини реставрация қилишга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбирда 2019–2022 йиллар давомида сопол, ёғоч, металл, девор суратлари ва қоғоздан тайёрланган 70 дан ортиқ энг нодир буюмларни кўргазма учун махсус қайта таъмирлаган Лувр реставраторлари иштирок этди.
Ушбу кўргазма ташкил этилганига бир неча ой бўлганига қарамай ҳамон гавжум. Кўргазма билан яқиндан танишган ҳамюртимиз Дониёр Рўзметов ўз таассуротлари билан бўлишди.
«Мени энг қувонтиргани бошланганига бир неча ой бўлган бўлса ҳам кўргазма гавжумлиги, одамлар аримаётганлиги бўлди. Луврнинг бош экспонати Мона Лизадай бўлмаса ҳам унча мунча машҳур заллардан кўра гавжумроқ экан. Кўришга келган омма ҳам ранг-баранг: фарзандларига кўрсатаётган оилалар, санъат ва маданият ходимлари, ҳайкалларни дафтарига чизиб олаётган рассомлар, катта прожекторда намойиш этилаётган фильмни ўтирғичлардан ташқари ерларда тўлдириб ўтириб томоша қилаётган турли халқ вакиллари ва ҳатто чет элликлар.
Бир неча йиллар давомида тайёрланган кўргазма муваффақиятли чиқибди деб бемалол айта оламан. Бу ҳали бошланиши. Асосан Самарқанд, Бухоро ва Сурхондарё экспонатлари танланибди. Фарғона ва Хоразмдан бир ёки икки экспонат бор. Келажакда воҳа ва водийларимиз янада кенгроқ намойиш этилади ва бунга потенциал етарли деб ўйлайман», дейди Рўзметов.
Сиёсат
Жаҳон
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ