Жамият
Ўзбекистонлик қутқарувчилар зилзиладан 102 (4,5 кун) соат ўтиб, 32 ёшли Наим Баяслини вайроналар остидан чиқариб олди.
Наим Баисли ўзбек қутқарувчилари томонидан Ҳатайнинг Антакя туманидаги Жумҳурият маҳалласи Асли Аян кўчасида жойлашган 4 қаватли Баясли турар-жой биноси вайроналари остидан қутқарилган. У қутқарилган вақтда яраланган бўлган.
Шунингдек, Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарув отрядлари сўнгги соатларда вайроналар остидан яна 14 кишининг жасади олиб чиқилганини хабар қилди.
Вазирликдан олинган маълумотга кўра, ФВВ қутқарув отрядлари Ҳатай вилояти вайроналари остида жароҳатланганлар ва ҳалок бўлганларни қидириш ишларини узлуксиз давом эттирмоқда. Табиий офат эпимарказида қидирув гуруҳлари тўртинчи кундирки тинимсиз ишламоқда.
Маълумот учун, қидирув-қутқарув операцияси бошланганидан буён Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари 13 нафар жабрланган ва 64 нафар ҳалок бўлганларни вайроналар остидан олиб чиқди.
Кеча, 9 февраль куни вайронкор зилзилада жабрланган Ўзбекистоннинг 11, Қирғизистоннинг 6 нафар фуқароси Тошкентга эвакуация қилинган.
Маданият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Маданият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ