Жамият
Сирдарё вилояти Боёвут туманида масъулияти чекланган жамият раҳбари мазкур МЧЖга қурилиш материаллари ишлаб чиқариш учун нотурар жой сифатида берилган 1 гектар ер майдонининг 50 сотихини турар жой қуриш учун кадастр тизимидаги танишлари орқали 12,5 минг долларга харидор номига расмийлаштириб беришга келишади.
ДХХнинг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси томонидан ўтказилган тадбирда у келишилган пулни олган вақтида ушланди.
Шунингдек, Андижон вилоятида икки нафар фуқаро Улуғнор туманидаги фермер хўжалик раҳбарининг ишончига кириб, фермер хўжалигига боғдорчилик учун ажратилган 4 гектар ер майдонининг кадастр ҳужжатлари ва расмий муҳрини қўлга киритади.
ДХХнинг Андижон вилояти бўйича бошқармаси томонидан ўтказилган тадбирда мазкур фуқаролар 4 гектар ерни 148 млн сўмга харидор номига расмийлаштириб беришга келишиб, ундан сўралган пулни олган вақтида қўлга олинди.
Юқоридаги ҳолатлар юзасидан ушбу шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ