Жамият
Ўзбекистон ва Афғонистон темирйўллари ўртасида юклар ташуви тикланди. Бу ҳақда Ўзбекистон темирйўллари матбуот хизмати хабар берди.
8-10 февраль кунлари Термиз шаҳрида Афғонистон темир йўллари бошқармаси раҳбари Байтуррахмон Шарофат бошчилигидаги афғон делегацияси билан учрашув ўтказилди.
.jpg)
Учрашув натижасида Афғонистон темир йўл бошқармаси ва «Согдиана транс» ШК ўртасида «Ҳайратон – Мозори-Шариф» темир йўлини эксплуатация қилишни келгусида давом эттириш бўйича янги шартнома имзолашга келишилди.
Шу билан бирга, Афғонистон томонига йўналтирилган вагонларни «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг «Согдиана транс» ШК томонидан Ҳайратон станциясига етказиб бериш жорий йилнинг 10 февралидан қайта тикланди.
Музокаралар якунида эришилган келишувлар бўйича баённома имзоланди.
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77830
Жамият
56763
Жамият
55995
Жамият
51052
Жамият
//
Изоҳ йўқ