Хоразмда қарийб 11 млрд. сўм кредит маблағларини талон-торож қилганларга жиноят ишлари қўзғатилди

Сақлаш
18:03 / 10.02.2023 1597 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Урганч шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговда қадар текширувда, «Б.М.» МЧЖ раҳбари Б.Ж. ва бошқалар тижорат банки филиалидан ажратилган кредит эвазига харид қилинган тиббиёт ускуналарини бошқа шахсларга сотиб юбориб, жами 5,8 млрд. сўм кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

 

Шу каби, Департаментнинг Урганч шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «К.Ҳ.» МЧЖ раҳбари А.С. ҳудудий тижорат банки филиалидан кўп қаватли уй-жой қуриш учун ажратилган 4,5 млрд. сўм кредит эвазига гаровга қўйилган 3 та хонадон ҳамда маиший хизмат кўрсатиш шохобчасини бошқа шахсларга сотиб юбориб, кредит маблағини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

 

Маълум қилинишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//