«Бу дунёда ўлиб бўлмайди» – Тоғай Мурод таваллудининг 75 йиллигига бағишланган тадбир ўтказилди

Сақлаш
22:12 / 09.02.2023 1867 0

Республика Маънавият ва маърифат маркази Сурхондарё вилоят бўлими ташаббуси билан Олтинсой туман ҳокимлиги ҳамкорлигида тумандаги Тоғай Мурод маҳалласида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоғай Мурод ҳаёти ва ижодига бағишланган «Бу дунёда ўлиб бўлмайди» мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

 

 

Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими, туман ҳокими, туман Маънавият ва маърифат кенгаши вакиллари, секторлар раҳбарлари, ижодкорлар, ўқувчи-ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда ZOOM платформаси орқали Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоғай Муроднинг турмуш ўртоғи Маъсума Аҳмедова онлайн қатнашди.

 

 

Тадбирда сўз олганлар ёзувчининг ҳаёти, ижоди, асарларида миллий қаҳрамонлар ва дунёқараш, маънавият ҳамда қадриятларга доир долзарб мавзу-муаммоларни кўтариб чиқилгани ҳақида сўз юритди.

 

Ўқувчи-ёшлар томонидан эса адибнинг асарлари асосида саҳналаштирилган кўринишлар ва миллий куй-қўшиқлар ижро этилди.

 

 

Якунда Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими томонидан фаол иштирокчиларга ташаккурнома ва бадиий китоблар топширилди.

 

«Тоғай Муроднинг ёди халқимиз хотирасида мангу яшайди. Ёзувчининг халқимиз кўнглидан жой олган бетакрор асарлари ёш авлод қалбида Ватанга садоқат, юртга муҳаббат туйғусини шакллантиришда ҳамда кенг китобхонларнинг мутолаага бўлган эҳтиёжини қондиришда туганмас хазина бўлиб хизмат қилмоқда», — дейди Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Наргиза Раҳматуллаева.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//