Жамият
9 февраль куни соат 13:30 дан бошлаб Қамчиқ довони автотранспорт воситалари ҳаракати учун вақтинча ёпилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.
Вазирлик хабарига кўра, Қамчиқ довонида қор кўчкиси хавфи юзага келган, шу туфайли довон транспорт воситалари учун вақтинча ёпилган.
Айни дамда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан мувофиқлаштирилган ҳолда вазиятни тезроқ қайта тиклаш бўйича барча зарур чоралар кўрилмоқда.
Аввалроқ 8-9 февраль кунлари А-373 Тошкент – Ўш автомобиль йўлининг Қамчиқ довонидан ўтган қисмида қор ёғиши, вақти–вақти билан кучли ёғингарчилик бўлиши, туман кузатилиши, кўринувчанлик 50 метргача қисқариши, шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши, йўлда яхмалак ва қор уюмлари юзага келиши мумкинлиги хабар берилганди.
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77360
Жамият
56495
Жамият
55695
Жамият
50745
Жамият
//
Изоҳ йўқ