Жамият
Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан Ўзбекистон махсус борти ҳалокатли зилзилалар натижасида жабрланганларга шошилинч ёрдам кўрсатиш мақсадида Газиянтеп шаҳрига (Туркия) етиб борган.

Бортда умумий сони 71 кишидан иборат қўшимча қидирув-қутқарув ва тиббиёт ходимлари гуруҳи билан бир қаторда, навбатдаги гуманитар ёрдам партияси ҳам етказилган.
Жабрланганларга ёрдам бериш мақсадида Мудофаа вазирлиги тиббий отрядининг 50 нафар ходими хизмат қиладиган бир гектар майдонга тўққизта алоҳида бўлинмадан иборат кўчма шифохона мажмуасини жойлаштириш режалаштирилган.

Маълум қилинишича, ушбу дала шифохонаси Ўзбекистондан келтирилган барча зарур тиббий асбоб-ускуналар ва дори-дармонлар билан тўлиқ таъминланади.
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
77694
Жамият
56695
Жамият
55916
Жамият
50967
Жамият
//
Изоҳ йўқ