Ўзбекистонда непотизмга йўл қўйганлик учун жавобгарликни белгиловчи қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди

Сақлаш
20:42 / 15.11.2021 916 1

Давлат хизматига ишга қабул қилиш ва унда фаолият олиб боришда қариндош-уруғчилик (непотизм) каби коррупцияни келтириб чиқарувчи омилларнинг олдини олиш, бундай ҳолатларга йўл қўйганлик учун жавобгарликни белгилашни назарда тутувчи қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

 

Қонун лойиҳасига кўра, ўзаро яқин қариндош (тўғри шажара) ёки қуда-анда бўлган шахсларнинг (катта бобо-бувилар, бобо-бувилар, ота-оналар, ўғил ва қизлар, невара ва эваралар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва болалари), башарти улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қиладиган бўлса, бир давлат корхонаси ва унинг таркибидаги тузилмаларда бирга хизмат қилишлари тақиқланади.

 

Ўзаро қариндошлар (ён шажара)нинг (ака-ука, опа-сингил, уларнинг болалари, ота-онанинг ака-ука ва опа-сингиллари ҳамда уларнинг болалари, бобо ва бувиларнинг ака-ука ҳамда опа-сингиллари ва уларнинг болалари ҳамда шунга ўхшашлар), бир давлат ташкилоти ва унинг таркибидаги тузилмалар бири иккинчисига бевосита бўйсинувида ёки унинг назорати остида бўлганда хизмат қилишига йўл қўйилмайди.

 

Давлат хизматчиси ўзаро қариндошлик ришталарига эга бўлган шахс билан хизмат қилаётганлиги ўзига маълум бўлган вақтдан бошлаб 10 кун муддат ичида давлат ташкилоти раҳбарига бу ҳақида хабар бериши лозим.

 

Бу ҳақда хабар бермаслик базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

1 Изоҳ

MuhammadAli

12:01 / 01.01.1970

SHu qonoun loyihazini amalga oshishi tarafdoriman chunki bunaqa holatlar deyarli barcha davlat tashkilotlarida bor hozirgi kunda tanishi yo‘q oliy ma'lumotlilar taksi haydaydi yoki dehqonchilik qiladi tanishi borlar katta lavozimlarga o‘tiradi.

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//