Жамият
Шавкат Мирзиёев 8 февраль, чоршанба куни пойтахт жамоатчилик вакиллари ва мутасаддилар иштирокида йиғилиш ўтказди. Президент матбуот хизматининг хабар беришича, мазкур йиғилишда Тошкент жамоат транспорти соҳасида олиб борилаётган ва режалаштирилган ишларга тўхталиб ўтилди.
«Мана, бугун янги метро станцияларини бориб кўрдик. Янги линияда жами 7 та станция ишга тушганидан кейин метрода кунлик йўловчилар сони 1 миллионга чиқади», — деди давлат раҳбари.
Шунингдек, шаҳарда тирбандликни қисқартириш, одамларнинг узоғини яқин қилишга қаратилган бу ишлар давом эттирилиши таъкидланди. Жумладан:
– 1 апрелга қадар қўшимча 1 мингта автобус олиб келинади;
– 25 та кўчада автобуслар учун алоҳида йўлаклар ташкил этилади;
– йил якунигача 233 та чорраҳадаги светофорларни йўловчи оқимига қараб бошқариш тизими жорий қилинади;
– 20 та оқим юқори кўчаларда хусусий шериклик асосида жами 10 минг ўринли паркоматлар ташкил қилинади;
– Чилонзор, Юнусобод ва Яшнобод туманларидаги шаҳарга олиб кирувчи 6 та метро бекати атрофида автотураргоҳлар ташкил қилиниб, тайёр бизнес сифатида аукционга чиқарилади.
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
77694
Жамият
56695
Жамият
55916
Жамият
50967
Жамият
//
Изоҳ йўқ