Ўзбекистонда талабаларга ётоқхонага онлайн жойлашиш имконини берувчи давлат хизмати жорий этилади

Сақлаш
22:18 / 08.02.2023 1142 0

Ўзбекистонда талабаларга ётоқхона топишда ёрдам берувчи давлат хизмати ишга туширилади. Бу жамоатчилик муҳокамасига қўйилган 2023 йилги давлат дастури лойиҳасида кўзда тутилган.

 

«Дарё»нинг эътибор қаратишича, 2023 йилда электрон давлат хизматларининг улушини 55 фоизга етказиш, шу жумладан, проактив хизматларни кўрсатилишини йўлга қўйиш мақсад қилинган. Шу сабаб талабаларга ётоқхонага онлайн жойлашиш имкониятларини берувчи Давлат хизматлари маркази ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатиладиган бепул электрон хизмати жорий этилади.

 

Бунда:

 

ётоқхоналар ҳисобини юритиш реестри ишлаб чиқилади;

 

ижтимоий ҳимояга муҳтож талабалар устувор равишда жойлаштирилади;

 

Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон ариза берилади;

 

тўловларни амалга ошириш имконияти яратилади.

 

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов, рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов, адлия вазири Акбар Тошқулов топшириқ ижроси учун масъул этиб тайинланган, муддат эса 2023 йил май ойи этиб белгиланган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//