Жамият
Ўзбекистонда ҳар ойда камида бир маротаба Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ҳукумат аъзолари иштирокида «Ҳукумат куни»ни ўтказиб бориш амалиёти йўлга қўйилиши мумкин. Бу ҳақда 2023 йилги давлат дастури лойиҳасида таклиф киритилди.
Ундан ҳукуматнинг ҳудудлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, аҳоли томонидан кўтарилаётган долзарб муаммоларни тезкор ҳал этиш мақсад қилинган.
Бунинг учун, аввало, «Ҳукумат куни»ни ҳудудлар кесимида ўтказиш бўйича режа-графикни ва унда иштирок этувчи мансабдор шахслар рўйхатини тасдиқлаш режалаштирилмоқда. Шундан сўнг «Ҳукумат куни» доирасида муҳокама қилинадиган муаммоларни таҳлил қилиш ва уни ҳукумат аъзоларига ўрганиш учун етказиш бўйича соҳалар кесимидаги доимий ишчи гуруҳлар тузилади. Кейин «Ҳукумат куни»ни ўтказиш тартиби тасдиқланади.
Агар мазкур давлат дастури тасдиқланадиган бўлса, банд ижроси бўйича тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси шу йилнинг апрель ойига қадар ишлаб чиқилиб, қабул қилиниши керак. Унинг ижрочилари — Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари. Ижро устидан назорат эса президент Администрациясига топширилган.
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
77694
Жамият
56695
Жамият
55916
Жамият
50967
Жамият
//
Изоҳ йўқ