Орол қуриган тубида 100 минг гектар майдонда «яшил қопламалар» барпо этилади

Сақлаш
17:18 / 08.02.2023 949 0

Орол денгизининг суви қуриган тубида 2023 йилда 100 минг гектар майдонда «яшил қопламалар» — ҳимоя ўрмонзорлари барпо этилади, бунинг учун 25 млрд сўм йўналтирилади. Бу ҳақда Ўрмон хўжалиги агентлиги ахборот хизмати раҳбари Отабек Ашуров маълум қилди.

 

Жами 590,3 тонна, шундан 391 тонна чўл ўсимликларининг уруғлари жамғарилган, 100 гектар саксовул ва бошқа чўл ўсимликларидан ниҳолхоналар ташкил этилган, 635 нафар ишчи-ходим, 250 дона юқори унумли трактор ва 2 дона кичик авиация (АН-2) жалб этилган. 

 

Ушбу барпо этилган «яшил қопламалар» соҳа олимлари томонидан доимий мониторинг қилиниб, чўл ўсимликларининг кўкариши бўйича яхши натижаларга эришилмоқда, дейилади маълумотда.

 

Маълум қилинишича, Орол денгизининг қуриган тубида 2022 йилда 107 минг гектар майдонда саксовул ва бошқа чўл ўсимликларидан «яшил қопламалар» барпо этилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//