Жамият
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қизириқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «Ғ.Т.» МЧЖ раҳбари Ғ.Қ. «Х.» маҳалласида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича ҳоким ёрдамчиси Ш.Ж. билан ўзаро тил бириктириб, ушбу маҳаллада яшовчи 5 нафар фуқарога ажратилган 132 млн сўм кредит эвазига маҳсулотлар этказиб берганлиги ҳақида сохта ҳужжатларни расмийлаштириб, 3 нафар фуқарога 12,5 млн сўмни нақдлаштириб бериб, қолган 105,8 млн сўмни ўзларининг шахсий эҳтиёжларга ишлатиб юборганлиги аниқланган.
Шунингдек, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «С.П.» МЧЖ масъул шахслари табиий тошларни майдалаш ва бетон қориш ускунасини харид қилиш учун тижорат банки филиалидан 280 000 АҚШ доллари миқдорида кредит олишга эришиб, кейинчалик гаровга қўйилган ушбу ускуналарни сотиб юбориб, кредит маблағини ўзлаштирганлиги аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Яккасарой туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «В.W.» ва «Г.Л.» МЧЖ масъул шахслари «В.W.» МЧЖга юк автотранспорт воситаларини харид қилиш учун ҳудудий тижорат банки филиалидан 165 000 АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилишига эришиб, автотранспорт воситаларини сотиб олмасдан, ҳужжатларни сохталаштириш орқали 1,4 млрд сўм кредит маблағини «Г.Л.» МЧЖга ўтказиб олиб талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) ва 233-моддаси (банд солинган мулкни қонунга хилоф равишда тасарруф этиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ