Жамият
8−9 февраль, чоршанба ва пайшанба кунлари А-373 «Тошкент — Ўш» автомобиль йўлининг Қамчиқ довонидан ўтган қисмида қор ёғиши, вақти-вақти билан кучли ёғингарчилик, туман кузатилиши, кўринувчанлик 50 метргача пасайиши кутилмоқда, дея хабар берди «Ўзгидромет» матбуот хизмати.
Бундан ташқари, довонда шамол тезлиги 15−20 м/с гача кучайиши, автойўлда яхмалак ва қор уюмлари юзага келиши мумкин.
8−13 февраль кунлари кутилаётган ёғингарчилик ва ҳаво ҳароратининг сезиларли ўзгариши муносабати билан Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчкиси хавфи эълон қилинди:
– Қашқадарё вилоятида: Китоб ва Шаҳрисабз туманларида;
– Сурхондарё вилоятида: Қумқўрғон, Сариёси, Узун ва Бойсун туманларида;
– Самарқанд вилоятида: Самарқанд ва Ургут туманларида;
– Жиззах вилоятида: Зомин ва Бахмал туманларида;
– Тошкент вилоятида: Паркент, Оҳангарон, Бўстонлиқ туманлари ва Чимён тракти бўйлаб;
– Наманган вилоятида: Поп туманида;
– Фарғона вилоятида: Сўх ва Фарғона туманларида.
Эслатиб ўтамиз, Ўзгидромет маълумотларига кўра, пайшанба куни Ўзбекистон ҳудудига совуқ антитциклон оқими кириб келади, бутун мамлакат бўйлаб ёғингарчилик кутилмоқда — ёмғир қорга айланади. Ҳаво ҳарорати кечаси -12, кундузи -2 даражагача тушади.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ