Жамият
Жорий йилнинг январь ойи давомида Ишчи гуруҳлар томонидан ўтказилган назорат тадбирларида 614 та ҳолатда улгуржи истеъмолчилар томонидан 85 млн куб метр (85 млрд сўм) ҳажмдаги табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар тарқатди.
Қайд этилишича, ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари истеъмолчилар тоифаси бўйича — АГТКШларда 20 та ҳолатда (76,8 млрд сўм), иссиқхоналарда 30 та (1,2 млрд сўм), ишлаб чиқариш корхоналарида 39 та (1,9 млрд сўм), умумий овқатланиш шохобчаларида 164 та (0,7 млрд сўм) ҳолатда қайд этилди.
Аниқланган ҳолатлар юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига юборилган.
Газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари Бухоро вилоятида 37,9 млн куб метрни (37,8 млрд сўм), Қашқадарёда 25,1 млн куб метрни (25 млрд сўм), Тошкент вилоятида 13,2 млн куб метрни (13,2 млрд сўм), Навоийда 3,5 млн куб метрни (3,6 млрд сўм), Фарғонада 1,3 млн куб метрни (1,2 млрд сўм) ташкил этган.
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
77694
Жамият
56695
Жамият
55916
Жамият
50967
Жамият
//
Изоҳ йўқ