Маданият
Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Ёшлик” киностудияси томонидан суратга олинган “Ипак йўлида” қисқа метражли фильми жорий йилнинг 1-11 ноябрь кунлари АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида ўтказилган AWFF-2021 («Asian World Film Festival») халқаро кинофестивалида “Осиёнинг энг яхши қисқа метражли фильми” номинацияси бўйича ғолиб бўлди.
Мазкур кинокартина “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивали дастуридаги “Кино 5 кунда” ёш режиссёрлар лойиҳасида суратга олинган. Кинофестивалнинг бош соврини «Гран-При» ҳамда «Энг яхши актёр» номинациясида ғолибликни қўлга киритган.
Сценарий муаллифи Шоҳжаҳон Субҳонов, постановкачи режиссёр Шерзод Назаров, постановкачи оператор, Диёр Исматов, рассом Эркин Ҳушматов, бадиий раҳбар Али Ҳамроев.
Кинофестиваль 2015 йилдан буён ҳар йили АҚШда ўтказилиб келинади. Унда Осиё минтақасининг энг сара фильмлари иштирок этади.
Жамият
Сиёсат
Илм-фан
Жаҳон
Сиёсат
Сиёсат
77603
Жамият
56653
Жамият
55855
Жамият
50917
Жамият
//
Изоҳ йўқ