Нейрохирургия марказига янги директор тайинланди

Сақлаш
17:34 / 07.02.2023 913 0

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Миразимов Дониёр Батирович Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.



Тиббиёт фанлари номзоди Д. Миразимов профессионал фаолиятини айнан Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт марказида кичик илмий ходим сифатида бошлаган. Шундан кейин ушбу муассасада шифокор-нейрохирург, бош шифокор бўлиб ишлаган.



Бундан ташқари, Д. Миразимов Соғлиқни сақлаш вазирлигида бош бошқарма бошлиғи, Вазирлар Маҳкамасида шўба мудири каби масъул лавозимларда фаолият кўрсатган.



У 2020 йилдан бери 2-сон Зангиота юқумли касалликлар шифохонаси директори вазифасида ишлаб келаётган эди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//