Намангандаги газ портлашидан жароҳатланганлардан бири вафот этди

Сақлаш
17:28 / 07.02.2023 894 0

Наманган вилояти Косонсой туманидаги хонадонларнинг бирида газдан портлаш содир бўлгани хабар берилган эди. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати маълумот тақдим этди.

 

Маълум қилинишича, портлаш оқибатида 5 нафар шахс турли тан жароҳати олган.

 

Кўрсатилган тез-тиббий муолажаларга қарамасдан 1 нафари шифохонада вафот этган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Косонсой туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 258-моддаси 2-қисми «а» банди (Тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

 

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//