Жамият
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг расмий баёнотига кўра, Ўзбекистонда ФВВ ҳамда Фанлар академияси ҳамкорлигида Сейсмик вазиятни баҳолаш ва келгусидаги сейсмик вазиятни прогноз қилиш бўйича Идоралараро эксперт комиссияси фаолият юритади.
Идоралараро эксперт комиссияси ҳар ҳафта бўйича Республика ва унга чегарадош ҳудудларда зилзила содир бўлиш эҳтимоллигини комплекс-прогностик кузатув натижаларига асосан баҳолайди.
«Ҳозирги кунда зилзилаларни прогноз қилиш соҳасида сейсмометрик, геофизик, магнитометрик ва гидрогеосейсмологик кузатувлар олиб борилади. Олинган кузатув маълумотлари натижаларига асосан Идоралараро эксперт комиссиясининг 2023 йил 3 февралдаги 5-сонли баёни хулосасига кўра, Ўзбекистон ва унга чегарадош ҳудудларда магнитудаси М≥5 бўлган зилзилалар даракчилари аниқланмаган ҳамда кучли зилзилалар содир бўлиш эҳтимоли мавжуд эмаслиги маълум қилинади», – дейилган вазирлик баёнотида.
Иқтисод
Жамият
Иқтисод
Сиёсат
Жамият
77604
Жамият
56654
Жамият
55855
Жамият
50917
Жамият
//
Изоҳ йўқ