Жамият
«Ҳаво ҳарорати кескин совиб кетишининг иқтисодиётга салбий таъсирини камайтириш учун тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–43-сон, 03.02.2023 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, тадбиркорларнинг 2023 йил 1 январга нисбатан 1 февраль ҳолатига ошган (ҳосил бўлган) солиқ қарзини 2023 йил 1 мартдан 1 июлгача фоизларсиз, қўшимча шартлар қўймасдан ва таъминот талаб этмасдан тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади.
Тадбиркорларнинг солиқ қарзига пеня ҳисоблаш 2023 йил 1 апрелгача тўхтатилади.
Ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга 2023 йил 1 апрелгача жарималар қўлланилмайди.
Шунингдек, тадбиркорлар 2022 йил декабрь ва 2023 йил январь-февраль ойларида давлат мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловларини 2023 йил 1 мартдан 1 июлгача тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлаши мумкин.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ