Бухорода ноқонуний тарзда диний таълим бераётганлар аниқланди

Сақлаш
15:38 / 06.02.2023 1047 0

31 январь куни Бухоро вилояти, Пешку туманида истиқомат қилувчи, 1987 й.т., “С.Ш.” ва 1990 йилда туғилган “Х.Б.”лар томонидан ташкил этилган “Мисвоҳ” номли ўқув марказида араб тилини ўргатиш баҳонасида 9 нафар вояга етмаган ёшлар ва 19 та катта ёшдаги шахсларга қонунга хилоф равишда диний таълим бериб келаётганлиги ички ишлар идоралари томонидан аниқланган.

 

Бундан ташқари, 1993 йилда туғилган “Т.М.” Интернет ижтимоий тармоқларининг “Telegram” мессенжерида “Муслималар” номли виртуал гуруҳ ташкил қилиб, 8 нафар фуқароларга онлайн тарзда диний таълим бераётганлиги аниқланган.

 

Ўтказилган суриштирув тадбирлари жараёнида, “Т.М.” расмий ҳужжатлари бўлмаган ҳолда араб тилини ўргатиш баҳонасида ноқонуний равишда диний таълим бериб келаётгани аниқланган.

 

Жавобгар шахслар томонидан Ўзбекистон Олий суди томонидан фаолияти тақиқланган “Салафийлар” ДЕО нинг ғоявий раҳнамоларидан бири бўлган “Содиқ Самарқандий”нинг маърузаларини ижтимоий тармоқлар орқали тарқатиб келганлиги ҳам маълум бўлган.

 

Шу муносабат билан, ушбу фуқароларнинг хатти-ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241-моддасида (Диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш) кўзда тутилган ноқонуний ҳаракатлар мавжудлиги аниқланган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//