Маданият
Кофирқалъадан топилган VIII асрга оид ноёб ўймакор паннони таркибий реставрация қилиш ишлари якунланди. Камида 1300 йиллик тарихга эга ушбу артефакт Самарқанд яқинида олиб борилган қазилма ишлари вақтида топилган. У Лувр музейида ўтказиладиган кўргазмада экспонатлар сафидан жой олади.
Қалъани ўрганиш пайтида ёғоч панеллар билан безатилган ва тахт зали дея тахмин қилинаётган хона топилган. Тадқиқотчиларнинг фикрича, хона ёнғиндан жиддий зарар кўрган.
Айнан ёнғин тасвирларнинг сақланиб қолишига сабаб бўлган: ёғоч шу кунгача чириб кетган бўларди, аммо унинг куйган қисмларида тасвир сақланиб қолган.
Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ва Лувр музейи мутахассислари ҳамкорлигида паннони қайта тиклаш устида жиддий иш олиб борилди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77826
Жамият
56762
Жамият
55992
Жамият
51049
Жамият
//
1 Изоҳ
Шавкат
12:01 / 01.01.1970
Нима учун Луврга? Ўзимизни музейларга қўйиб, бутун дунёга реклама қилса бўладику