Тошкентда 152-сонли янги автобус йўналиши йўлга қўйилди

Сақлаш
15:18 / 03.02.2023 1680 0

1 февраль кунидан бошлаб Тошкент шаҳри бўйлаб 152-сонли «Чорсу савдо маркази АШБ—Молия академик лицейи» янги боғловчи автобус йўналиши ҳаракати ташкил этилди. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» хабар қилди.

 

Таъкидланишича, Чорсу савдо марказидан Навоий, Абай, Зулфияхоним, Лабзак, КҲАЙ, Зиёлилар, Дўрмон йўли, Боғишамол, Гулшан, Зарбулоқ кўчалари орқали Молия академик лицейига қадар борилади. Қайтиш йўналишида лицейдан Зарбулоқ, Озодлик, Наманган, ТҲАЙ, Боғишамол, Дўрмон йўли, Зиёлилар, КҲАЙ, Лабзак, Зулфияхоним, Абай, Мавоий, Самарқанд Дарвоза, Навоий кўчалари орқали Чорсу савдо марказига қадар қатнайди.

 

 

Йўналиш соат 5:30 дан 22:30 гача ҳаракатланиши белгиланган. Мазкур йўналишда хизмат кўрсатиш ҳуқуқи вақтинчалик навбатдаги тендерга қадар жамиятнинг «8-Автобус саройи» филиалига бириктирилган.

 

Йўналишдаги жадваллар сони Исузу автобуслари асосида иш кунларига 5 та, шанба кунларига 4 та, якшанба кунларига эса 3 та этиб белгиланган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//